Япония Нидерландия билан жанговар дуранг қайд этди, Швеция Тунисни аямади
Германия эса ЖЧ дебютантига еттита гол урди.

ЖЧ-2026 "E" гуруҳ 1-тур доирасидаги Германия — Кюрасао ўйини якунланди.
ЖЧ-2026. Е гуруҳи. 1-тур
Германия — Кюрасао 7:1
Гол: 6 - Нмеча (Вирц), 21 - Локадия, 38 - Шлоттербек (Браун), 45+5 - Кай Хавертц (пеналти), 47 - Мусиала (Йозуа Киммих), 68 - Натаниэль Браун (Дениз Ундав), 78 - Дениз Ундав (Йозуа Киммих), 88 - Кай Хавертц (Дениз Ундав).
ЖЧ-2026 "F" гуруҳидан ўрин олган Нидерланияд ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги 1-тур баҳсида муроса танланди.
Жаҳон чемпионати, “F” гуруҳи
Нидерландия - Япония 2:2
Гол: Виржил ван Дейк 51, Кеито Накамура 57, Саммервилл 64, Даичи Камада 89.
"F" гуруҳидан ўрин олган Тунис ва Швеция ўртасидаги учрашув якунланди.
Биринчи бўлимда мухлислар учта гол кўришди. Шведлар сафида Айяри ва Исак гол урган бўлса, бўлим сўнггига яқин Рекик ҳисобни биттага қисқартирди. 59-дақиқада тунисликлар ҳимоячисининг қўпол хатосидан сўнг Виктор Дьёкереш ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Баҳснинг 86-дақиқасида Маттиас Сванберг ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Учрашув якунига бир неча сония қолганида эса Ясин Аяри узоқдан супер гол урди ва ҳисобни янада йирик кўринишга келтирди. Шу тариқа, учрашув 5:1 ҳисобида якунланди.
Жаҳон чемпионатининг "E" гуруҳидан ўрин олган Кот-д’Ивуар ва Эквадор жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 90-дақиқасида африкаликлар футболчиси Адама Диалло томонидан киритилган ягола гол Кот-д’Ивуарга муҳим ғалабани тақдим этди.
Кот-д'Ивуар - Эквадор 1:0
Гол: 90 - Адама Диалло.
