Путин халқаро ҳибс эълон қилингач, илк бор хорижга чиқади
17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суди Путинни ҳибсга олиш бўйича қарор чиқарганди.

12-13 октябр кунлари Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон Республикасига расмий ташриф билан келади. Бу унинг Халқаро суд ҳукмидан кейинги илк хорижий ташрифидир.
Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
Путин шунингдек, Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суд Путинни ҳибсга олиш бўйича қарор чиқарганди. Россия президенти Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда гумонланмоқда.
МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.