Яккасаройга аёл прокурор ҳоким бўлди
Яккасаройнинг аввалги ҳокими Миробод туманига раҳбар этиб тайинланганди.

Нилуфар Aллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Aллабергенова Нилуфар Aнваровна 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Қатор масъулиятли вазифаларда, шу жумладан, турли йилларда Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2019 йилдан шу кунга қадар Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.
Яккасаройнинг аввалги ҳокими Миробод туманига раҳбар этиб тайинланганди.