Электрга киритилаётган чекловлар бўйича тушунтириш берилди
Бунда истеъмолчилар узоқ вақт электр таъминотидан узилиб қолмаслигини таъминлаш мақсад қилинган.
Ҳисоблагич орқали 10-15 кв. доирасида чеклов киритилиши эскирган ва ортиқча юклама билан ишлаётган электр тармоқлари ва трансформатор пунктлари жойлашган маълум бир ҳудудларда қўлланилади.
Бунда истеъмолчилар узоқ вақт электр таъминотидан узилиб қолмаслигини таъминлаш мақсад қилинган. Яъни бу йил қиш ва ёз ойларида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити каби вазиятлардагина вақтинча электр тармоқларига ортиқча юкламалар тушишининг олдини олиш учун амалга оширилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ижтимоий тармоқларда “Энди хонадонда бирданига учта кондиционерни уласангиз, ҳисоблагич токни автоматик тарзда узади” каби хабарларга шу тариқа тушунтириш берган.
Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг тегишли бандига асосан, жорий йил 1 ноябрдан бошлаб истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан (ҳамда жойлашган ҳудудидан) келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10-15 kW қувват доирасида чеклов киритилади.