platina.uz

Кузги ҳосил далаларидан “қайноқ” фоторепортаж

Platina.uz Самарқанд вилояти Булунғур туманида бўлиб куз далаларининг энг “қайноқ” жойларидан фоторепортаж тайёрлади. 

Жамият
8 октябрь 2023 йил

Куз - баҳордан бери қилинган меҳнатлар ҳосилини олиш вақти. Бу асосан халқимиз орасида деҳқончилик билан шуғулланадиган аҳолига тегишли жумла. Олтин куз тухфаларидан баҳраманд бўлар экансиз, сизнинг қўлингизгача меҳнат қилингани ҳақида ўйлаганмисиз? Ҳеч кузда далалар кезиб полиз маҳсулотини ўзингиз узгингиз келганми?

Platina.uz Самарқанд вилояти Булунғур туманида бўлиб куз далаларининг энг “қайноқ” жойларидан фоторепортаж тайёрлади.

Тарвуз етиштириш. Тарвуз, қовун каби полиз маҳсулотларини республикамиз бўйича асосан водий деҳқонлари етиштиришади. Чунки водийда суғорма сув ва ер етишмовчилиги бор. Эрта баҳорда суғориш учун суви яхши, ҳосилдор ерларга кўчиб бориб то ҳосилни йиғиб сотиб тугагунича оиласи билан кўчиб келиб шу ерда яшашади. Деҳқончилик қилаётган ёш оилалардан бирининг айтишича, қизи шу далада катта бўлмоқда. Улар ҳозир тарвузни анча-мунча сотишган “ бу йил яхши, суюнтирмоқда”- дейди деҳқон амаки олган ҳосилидан мамнун бўлиб.

Кейинги майдон Помидор даласи бўлди. Дала бошига ёйилган катта брезентда қип-қизил помидорлар қоғоз қутиларга жойланмоқда. Помидорларни шу ерлик аҳоли етиштирган. Далада бўйлаб ёйилган яшил палаклар орасида қизил помидорлар яққол кўзга ташланиб туради.

Кейин йўл- йўлакай кўрганларимиз сабзи даласи бўлди. Тушлик вақти бўлгани ва ишчилар овқатланаётгани сабабли у ерда кўп қолмадик.

Пиёз даласига етиб келганимизда иш анча авжида эди. Якшанба куни бўлгани учун деҳқоннинг болалари ҳам ёрдамга келган. Болаларнинг онаси “меҳнатда чиниқишади” –дейди болаларни бизга таништираётиб.

Далаларни кўриш иштиёқи бизни маккажўхори, кунгабоқар майдонларига, олма боғларига етаклади. Ҳосилларни кўриб кўзингиз қувнайди.

Ойлар давомида қилинган ҳалол меҳнатнинг меваси ширин бўлиши табиий. Ва мана шу мевалар юртимиз бозорларининг кўркига кўрк қўшиб турибди. Бу йил ҳосил мавсуми тугайди, қиш ўтиб яна баҳор келади. Яна эрта баҳордан деҳқон сув бошида, ер ҳайдатган, яна чархпалак айланаверади. Ҳеч бўлмаса бир марта полиз далаларида ёки мевалар ғарқ пишган боғларда бўлишингиз керак. Ҳеч бўлмаса бу муҳитни бир марта ҳис қилишингиз керак.

Фазилат Соиб

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+