Миробод туманига янги ҳоким тайинланди

Шу пайтгача Миробод туманига вақтинча Ашраф Салайдинов раҳбарлик қилаётганди. 

Жамият
7 октябрь 2023 йил
Миробод туманига янги ҳоким тайинланди

Aнвар Сайфутдинов Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Сайфутдинов Aнвар Назарович 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 

2005 йилда Тошкент давлат Техника университетини, 2009 йилда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда бошлаб, қатор вазифаларни бажариб келган. 2019 йилнинг сентябр ойидан шу кунга қадар Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Шу пайтгача Миробод туманига вақтинча Ашраф Салайдинов раҳбарлик қилаётганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+