Бойлар энди ток учун 4 бараваргача кўп пул тўлайди
Аввалроқ энергетика бўйича нархлар ошишига зами ҳозирланаётгани маълум бўлганди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 245- сонли қарорига кўра, айрим тоифалар учун электр нархи кескин ошади. Жумладан, 1 ноябрдан бошлаб:
- электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига:
- 1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар;
- 5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар;
- 10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.
"Ҳақиқат учун айтиш жоизки, ҳаддан ташқари кўп электр энергияси истеъмол қилувчилар учун оширилган коэффициентлар 2020 йилдаёқ киритилган, лекин амалда қўлланилмай келган.
Аввалроқ ойига 10 минг квт.соатдан ортиқ электр ишлатаётган олигарх, корчалон ва чўнтакларга де-факто 1,1 трлн.сўм субсидия берилгани ҳақида ёзган эдик. Шу пуллар пенсияга, стипендияга, ўқитувчилар ойлигига сарфланиши мумкин эди.
Ва ниҳоят тўғри қадам босиш бошлангандек. Ниҳоят ҳукумат электр энергияси тарифлари борасида севимли бойлар тарафдан узоқлашиб ижтимоий қатламга қайиша бошлаган" дея ёзади иқтисодчи Отабек Бакиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энергетика бўйича нархлар ошишига зами ҳозирланаётгани хабар берилганди. Октбяр ойидан йирик корхоналар, бюджет ташкилотлари, компаниялар ва бошқа юридик шахслар учун электр энергияси ва газ нархларини оширилганди. Аҳоли учун эса нархлар вақтинча ўзгаришсиз қолдирилди.