platina.uz

Шавкат Мирзиёев илк бор Татаристонга боради

Мирзиёевнинг ташрифи кенг кўламли бўлиши, жумладан у республикадаги айрим саноат корхоналарига ташриф буюриши кутилмоқда. 

Сиёсат
4 октябрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёев илк бор Татаристонга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябр куни Қозон шаҳрига боради. Бу президентнинг Татаристонга биринчи амалий ташрифи бўлади. Бу ҳақда маҳаллий "Бизнес онлайн" нашри хабар берди.

Мирзиёевнинг ташрифи кенг кўламли бўлиши, жумладан у республикадаги айрим саноат корхоналарига ташриф буюриши кутилмоқда.

4 октябр куни Kazan Expo кўргазмасида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади. Форумда Россия делегациясига ҳукумат раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилик қилиши режалаштирилган. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг ҳам ташрифи кутилмоқда. Манбаларнинг хабар беришича, ташриф чоғида Хўжаев Татаристон Республикаси саноатчилари билан учрашиши режалаштирилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+