"Дунёдаги энг хавфли давлат" номи ошкор қилинди
Шимолий Корея ҳарбийлари АҚШнинг чақириқларига жавоб беришда давом этиши иддао қилинган.
КХДР Мудофаа вазирлиги АҚШни оммавий қирғин қуролидан фойдаланиш таҳдидининг энг катта манбаи деб атади. Шу сабабли "Қўшма Штатлар дунёдаги энг хавфли мамлакатдир".
КХДР ҳарбий департаменти Пентагоннинг оммавий қирғин қуролларига қарши кураш бўйича янги стратегияси юзасидан баёнот эълон қилди, унда Америка томонининг кимёвий, биологик ва ядровий қуролларни қўллаш хавфи ортгани таъкидланади.
Шу билан бирга, Россия ва Хитой бу соҳадаги асосий муаммо туғдирувчи давлатлар сифатида номланди. Шимолий Корея эса "доимий таҳдид" деб аталган.
КХДР томонига кўра, "доимий таҳдид" тушунчаси кўпроқ АҚШнинг ўзига тўғри келади, чунки айнан шу давлат дунёда оммавий қирғин қуролларининг энг катта захираларига эга.
Шимолий Корея Мудофаа вазирлиги Қўшма Штатларни "дунёдаги ягона ядро уруши жиноятчиси" деб таърифлади, у 20-асрдан бошлаб КХДРни "душман давлат" деб белгилаб, мисли кўрилмаган ядровий таҳдид ва шантажни аста-секин кенгайтирди, дейилади хабарда.
Шимолий Корея ҳарбийлари АҚШнинг чақириқларига жавоб беришда давом этиши иддао қилинган.