Байрам куни пахта даласига чиққан фарғоналик амалдор ЙТҲга учради
Ҳозирда марказ раҳбари Қўқон шаҳридаги шифохоналардан бирида қолмоқда.
Жамият
3 октябрь 2023 йил
Фарғона вилояти Учкўприк тумани бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари 1 октябр куни ЙТҲга учради.
У Фарғона вилоятидан Учкўприкка пахтага бириктирилган прокурорнинг топшириғи билан туманнинг Меҳнатобод ҳудудига пахтага чиққан одамлар ҳақида маълумот йиққани борган ва қайтаётганда бахтсиз ҳодисага учрагани айтилмоқда.
Журналист Шарифа Муродга кўра, марказ раҳбари Хурсанали Баратовнинг аҳволи оғир, у Қўқон шаҳридаги шифохонада қолмоқда.
Журналистнинг қўшимча қилишича, ҳокимиятга яқин тўртта манба мазкур ҳодисани тасдиқлаган.