Тошкентда яна дарахткушлик давом этяпти
Бу ҳақда 25 сентябр куни Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Олмазор туман бўлимига бир фуқаро хабар берган.
Олмазор туманидаги Велоспорт федерацияси ҳудудидаги қурилиш жараёнида бино олд томонида жойлашган 1 туп акация дарахти илдиз қисми билан йўқ қилинган, 6 туп акация дарахти танасига шикаст етказилган.
Бу ҳақда 25 сентябр куни Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Олмазор туман бўлимига бир фуқаро хабар берган. Айтилишича, бу билан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддалари талаблари бузилган.
Оқибатда табиатга 6 миллион 600 минг сўм миқдорида зарар келтирилган, 6 туп дарахтга 7 миллион 920 минг сўмлик шикаст етказилган.
Ҳуқуқбузарлик учун жами 14 миллион 520 минг сўм ундириладиган бўлди. Шунингдек, тана қисми шикастланган 6 туп акация дарахти таъмирланиб, ўсишда давом этиши таъминланди.
Аввалроқ Лутфий кўчасида бир неча дарахтлар томири атайлаб қуритилиб, сўнг кесиб ташлангани ҳақида хабар берилганди.