Қозоғистонда илк бор "хорижий агентлар" номлари эълон қилинди
"Хорижий агент" мақоми Россияда кенг тарқалган.

Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси ўз сайтида “хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳамда чет элликлардан пул ёки бошқа мол-мулк олувчи” шахслар ва ташкилотлар рўйхатини эълон қилди. Биринчи марта нашр этилган реестр 240 қаторни ўз ичига олади.
Қозоғистоннинг хорижий агентлари рўйхатига "Газпромбанк" ваколатхонаси,Reuters Россия экспорт маркази, Сибур инжиниринг ва бурғулаш компанияси ва Киев витамин заводи киритилган.
Рўйхатда инсон ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон халқаро бюроси, Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси, “Masa.media” нашри, журналистлар Aйнур Коскина ва Дмитрий Дубовицкий, парламент депутатлигига собиқ номзод Динара Егеубаева ҳам қайд этилган.
Даромадлар қўмитасининг тушунтиришича, 2022 йилда Солиқ кодексининг 29-моддаси ўзгартирилган. Эндиликда бўлим хориждан молиявий ёрдам ёки мулк олганлар рўйхатини эълон қилиши керак. Расмийларнинг айтишича, янги қоидалар “фуқароларнинг ҳам давлат, ҳам нодавлат ташкилотларга ишончини мустаҳкамлашга олиб келади".
Эслатиб ўтамиз, "хорижий агент" мақоми Россия қонунчилигида ҳам учрайди. Айниқса Украина уруши бошлангандан сўнг, аксарият етакчи ОАВлар ва журналистлар бу рўйхатда киритилди. Ҳатто яқинда Нобел мукофоти совриндори Дмитрий Муратов ҳам "хорижий агент" дея эълон қилинганди.




