platina.uz

Бухорода имтиёзли кредитни "еб юборган" ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

Вилоят прокуратураси ҳодиса тафсилотларини очиқлади. 

Жамият
20 сентябрь 2023 йил
Бухорода имтиёзли кредитни "еб юборган" ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

Бухорода 163 млн сўм имтиёзли кредитни ўзлаштириб юборган ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти прокуратураси хабар берди.

Маълум бўлишича, Бухоро шаҳри “Абу Али ибн Сино” МФЙ ҳоким ёрдамчиси президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777 сонли қарори билан берилган фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратишдаги махсус ваколатдан мансаб мавқейини суиистеъмол қилиб, кредит маблағларини ўзлаштирган.

Хусусан, у “Абу Али ибн Сино” МФЙ ҳудудида яшамайдиган ва фаолият кўрсатмайдиган М.Ҳ., Ж.А., Н.Ғ., М.А. ва А.М. номига мототранспорт воситаси ҳамда ичимлик сувини қайта ишлаш аппаратини сотиб олиш учун 33 млн сўмдан, жами 163 млн сўмлик имтиёзли кредит ажратиб, уларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиштарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+