Файзулло Муллажоновнинг ўғли янги лавозимга тайинланди
У аввал прокуратура тизимининг қуйи бўғинларида ҳам ишлаган.
Жамият
19 сентябрь 2023 йил
Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Абдукаҳҳор Файзуллоевич Муллажанов Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Абдуқаҳҳор Муллажанов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Абдуқаҳҳор Муллажанов 1976 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда юридик университет) тамомлаган.
У 1991-2017 йилларда (ўлимига қадар) Марказий банкни бошқарган Файзулло Муллажоновнинг фарзанди саналади.