2 киши катта пулга Ўзбекистонга виза олиб бермоқчи бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жамият
19 сентябрь 2023 йил
2 киши катта пулга Ўзбекистонга виза олиб бермоқчи бўлди

Икки фуқаро Б.К. ва А.Н. хорижий давлат фуқароси А.С.нинг (қайси давлат экани очиқланмаган) ишончига кириб, таниши А.Ҳ. ва оила аъзоларига Ўзбекистонга кириш визасини олиб бермоқчи бўлган.

Ҳолат бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Улар танишлари ёрдамида 12 000 доллар эвазига виза расмийлаштириб беришни ваъда қилишиб, олдиндан 6 000 доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+