platina.uz

Яшнободда яна уй-жой можароси: Бош прокуратура баёнот берди

9 та хонадондан иборат уч қаватли уйлар нақ 39 нафар фуқарога пуллангани айтилган. 

Жамият
18 сентябрь 2023 йил
Яшнободда яна уй-жой можароси: Бош прокуратура баёнот берди

ОАВда Тошкентда қурилиш компанияси шаҳарнинг Яшнобод туманидаги янги қурилаётган 9 та хонадондан иборат уч қаватли уйларини 39 нафар фуқарога пуллагани бўйича хабар берилди. Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан баёнот эълон қилди.

Айтилишича, Яшнобод туманидаги уй-жой билан боғлиқ фирибгарлик содир қилингани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди.

Аниқланишича, "Z.G." МЧЖ раҳбари А.А. хонадон сотиб олиш истагини билдирган 23 нафар фуқаролар билан сохта олди-сотди шартномалари тузиб, фуқароларнинг жами 4 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қурилишни тугатмасдан, хонадонларни фуқароларга расмийлаштириб бермасдан, ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органига юборилди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, айнан Яшнобод туманида бошқа бир ҳолатда уйга тўлов қилиб, чув тушган фуқаролар бош вазир билан учрашганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+