Пахта терими бошланиб бўлгач, унинг нархлари ҳақида хабар берилди
Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сентябр ойининг иккинчи ярмида маълум қилди.
Иқтисод
17 сентябрь 2023 йил

Пахта хомашёсининг нархи бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ белгиланади, деб хабар беряпти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сентябр ойининг иккинчи ярмида.
Яъни ҳар бир ҳудудда ўша ҳудуддаги ернинг ҳолати, пахта етиштиришга йўналтирилган сарф-харажатлар, бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бевосита олувчи ва сотувчи томонларнинг ўзаро келишуви асосида нарх белгиланади.
Бу ҳолатда жойлардаги кластер ва фермерлар бозорга қараб, ўзаро келишиб, терилган 1 кило пахта учун эркин нарх қўйишади. Айрим хабарларга кўра, ҳозир 1 кило пахта учун 1500 сўм миқдорида ҳақ тўланяпти. Ўтган йили ҳам шу нарх белгиланганди.