platina.uz

“Ташаббусли бюджет” ғолиблари эълон қилинди

Маълумотларга кўра, иккинчи мавсумда жами 1182 дона лойиҳа ғолиб деб топилган.

Иқтисод
16 сентябрь 2023 йил
“Ташаббусли бюджет” ғолиблари эълон қилинди

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 2-мавсуми якунланди. Бугун, 16 сентябр куни лойиҳа ғолиблари эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, иккинчи мавсумда жами 1182 дона лойиҳа ғолиб деб топилган. (Умумий овозга қўйилган лойиҳалар сони 49 мингдан ошиб кетади) Ғолиб лойиҳаларга ажратиладиган жами сумма 1 трлн. 308 млрд. 645 миллион сўмдан ошиқни ташкил этади.

Биринчи ўриндаги лойиҳа 22 120 дона овоз олишга муваффақ бўлган. Жами 1007 та маҳалла лойиҳада ғолиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи мавсумга овоз бериш жорий йил 27 августдан 16 сентябргача давом этди.

Биринчи мавсум натижалари жорий йил апрел ойида эълон қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+