platina.uz
Спорт

Милан дербиси, Манчестер клублари, Реал ва Барса учун синов: еврофутбол анонси

Бу ҳафта дам олиш кунлари бизни қизиқарли футбол учрашувлари кутиб турибди.

Милан дербиси, Манчестер клублари, Реал ва Барса учун синов: еврофутбол анонси

Европада миллий чемпионатлар яна йўлида давом этади. Ўтган ҳафта футболчилар терма жамоага қайтиб, Европа чемпионати саралашида қатнашиб келди.

Бу ҳафта дам олиш кунлари бизни қизиқарли футбол учрашувлари кутиб турибди. Италия А сериясидан бошласак. Мусобақа жадвалида бир хил очко билан пешқадам бўлиб турган Миланнинг 2 клуби — Интер ва Милан ўзаро тўқнаш келади.

4-тур доирасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. Шунингдек, яна бир қизиқ тўқнашув — Ювентус ва Лацио ўйини ҳам бор (соат 18:00да). Элдор Шомуродов ўйнаётган Каляри эса эртага ўз уйида Удинезени қабул қилади.

Испания примерасида ҳам вазият кескинлашмоқда. Бугун ярим кечаси Барселона ўз уйида Бетисни қабул қилади. Бу икки жамоа ўртасидаги баҳс доим кескин ўтган. Қолаверса, агар меҳмонлар ғалаба қозонса, очколар сони бўйича каталонияликларга етиб олади.

Шунингдек, пешқадам Реал Мадрид клуби эртага ўз майдонида Реал Сосьедадни қабул қилади. Қироллик клуби учун бу анча ноқулай рақиб, чунки айнан улар ўтган йили Реалдан 4 очко тортиб олишган.

Англия премьер лигасида ҳам бир қатор қизиқарли ўйинлар бор. Масалан, Манчестер клублари учун 5-тур ўзига хос синов бўлади. Бугун Манчестер Сити Лондонга сафар қилади ва Вест Хэм меҳмони бўлади. Мойес шогирдлари етакчини тўхтатишга уриниб кўради.

Манчестер Юнайтед эса Брайтонни қабул қилади. Бу икки жамоа ўртасидаги ўйин ҳам кескинлиги билан ажралиб туради. Агар меҳмонлар ғалаба қозонса, очколари сонини 12 тага етказади, агар МЮ ютса, улар билан тенглашиб олади.

Бундан ташқари, Вулверхемптон - Ливерпул, Эвертон - Арсенал, Борнмут - Челси каби ўйинлар ҳам турни безаб бериши кутиляпти.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid