Самарқандда одамлар фаст-фуддан заҳарланди
Ҳозирда мазкур ҳолат Санэпидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олиниб, суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Самарқандда одамлар овқатдан заҳарланди. Шу сабаб Пастдарғом туманидаги фаст-фуд сотиш фаолияти билан шуғулланувчи “Мералс” МЧЖ фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Санэпидқўмита матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни бир нечта фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига кўнгил айниши, қайт қилиши ва бошқа оғриқлар билан мурожаат қилишган.
Ҳолат ўрганилганда ушбу фуқаролар Пастдарғом туманидаги “Мералс” МЧЖдан фаст-фуд истеъмол қилгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат Санэпидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олиниб, суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
13-14 сентябр куни Ангрен шаҳридаги учта боғчада болалар овқатдан заҳарлангани хабар берилганди.