platina.uz

Фуқароларга миллиардлаб кредит ва субсидиялар ажратилди

Илк босқичда ҳар бир ҳудуддан 1 тадан, жами 14 та маҳаллада кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлар олиб борилди.

Жамият
15 сентябрь 2023 йил
Фуқароларга миллиардлаб кредит ва субсидиялар ажратилди

Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ўтказилган “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” ишлари доирасида 199 нафар фуқарога 1 млрд. 285 млн. сўм миқдорида субсидия, 184 нафар фуқарога 3 млрд. 704 млн. сўм миқдорда кредит олинишига кўмаклашилди.

Президент топшириғига асосан жорий йилнинг июль-август ойлари мобайнида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда қатор ишлар бажарилган.

Илк босқичда ҳар бир ҳудуддан 1 тадан, жами 14 та маҳаллада кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлар олиб борилди.

Жумладан, жами 5 113 та хонадонлар хатловдан ўтказилиб, мавжуд муаммолари уйма-уй юриб ўрганилди. Бунда 711 та кам таъминланган, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар хонадонларида мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда жорий ва капитал таъмир ишлари олиб борилди.

Шунингдек, жами 178 та кўчада “Обод кўча” мезонини жорий этиш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилди. Хусусан, 35,3 км йўллар асфальтланди, 89 км шағал ётқизилди, 82,2 км лоток, ариқ, канал, коллектор-зовурлар тозаланди, 3,9 км ичимлик суви тармоғи таъмирланди, 82,2 км янгиси ётқизилди, 5 та сув иншооти ўрнатилди.

Бундан ташқари, 43 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 4 таси ўрнатилди, 42,5 км газ қувури таъмирланди, 1,2 км янгидан тортилди, 64 та трансформатор таъмирланди, 12 та янгиси ўрнатилди, 1 885 дона симёғоч бетон устунларга алмаштирилди, 29,1 км электр симлар тортилди.

Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 771 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 477 нафар шахснинг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди.

Шунингдек, 28 698 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди, уларнинг 296 нафарини даволаш таъминланди, 53 нафарининг жарроҳлик амалиёти бепул ўтказилди.

Хизмат биносига эга бўлган маҳаллалардан 2 тасининг идораси капитал таъмирланди, 3 тасини қайтадан қуриш ва биноси бўлмаган 9 та маҳаллага ер майдони ажратилиб, идорани қуриш ишлари ташкиллаштирилди. Шунингдек, маҳаллалар ҳудудида жойлашган жами 58 та ижтимоий соҳа объектлари хатловдан ўтказилиб, уларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Президентнинг “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ҳақидаги топшириғи ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш мақсадида иккинчи босқичда жорий йилнинг IV чорагида жойларда 56 та маҳаллада намунавий “Йўл харитаси”да асосида ишлар белгилаб олинган.

Мазкур “Йўл харитаси”да маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш каби соҳаларда амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу дастурлар доирасида Тошкентнинг Бектемир ва Яшнобод туманларида ишлаб олиб борилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+