Жамоатчилик фикри асосида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари қандай амалга ошади?
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жамоатчилик фикри асосида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш тартибларини тушунтирди.
Унга кўра, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларига республика бўйича жами ажратилган тегишли маблағлар ҳудудларга мавжуд маҳаллалар ва аҳоли сонидан келиб чиқиб тақсимланади;
Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини раислари умумий қиймати 8 млрд сўмдан ошмаган таклифлардан иборат лойиҳалар пакетини шакллантиради ҳамда "Очиқ бюджет" ахборот порталига киритади;
Шакллантирилган лойиҳаларни туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида ташкил этилган махсус комиссия ўрганиб чиқиб, саралаган ҳолда овоз бериш жараёнига ўтказади;
Фуқаролар "Очиқ бюджет" порталига кирган ҳолда шахсий кабинетлари орқали овоз беришда лойиҳа билан бир вақтда тадбирлар учун ҳам овоз беради.