platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистон захира активлари қарийб бир миллиард долларга камайди

Бу рақам йил бошида 35 миллиард 767 миллион долларни ташкил этганди.

Ўзбекистон захира активлари қарийб бир миллиард долларга камайди

Ўзбекистоннинг расмий олтин захира активлари август ойида 958 миллион долларга камайиб, 1 сентябр ҳолатига кўра, 32 миллиард 690 миллион долларни ташкил этмоқда.

Бу рақам йил бошида 35 миллиард 767 миллион долларни ташкил этганди. Август ойида бу миқдор 33 миллиард 690 миллион доллар бўлган.

Бу ҳақда Марказий банк тақдим этган маълумотда айтилган.

Захиралар кетма-кет бешинчи ой камаймоқда — майда расмий захира активлари 837,9 миллион долларга, июнда — 649 миллион доллар, августда эса 71,8 миллион долларга камайганди.

Маълум қилинишича, мамлакатдаги олтин захираси 410 миллион долларга кўпайиб, 23 миллиард 430 миллион долларни ташкил этмоқда. Қимматбаҳо металлнинг ҳажми ҳам 0,3 миллион трой унцияга (9,33 тонна) кўпайиб, 12,1 миллион трой унциясини (тахминан 376,31 тонна) ташкил этди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid