Ўзбекистон ёшлари Осиё чемпионатига йўл олди
U-23 Осиё кубоги саралаши 3-тури доирасида Ўзбекистон – Эрон учрашуви бўлиб ўтди.

U-23 Осиё кубоги саралаши 3-тури доирасида Ўзбекистон – Эрон учрашуви тақдирини битта гол ҳал қилди.
Ягона голни Аббосбек Файзуллаев киритди ва ашаддий рақиб устидан ғалаба қозонди. Энди ҳамюртларимиз кейинги йили бўлиб ўтадиган қитъа биринчилигида қатнашади.
Осиё Кубоги U-23 саралаши
E гуруҳи. 3-тур
Тошкент. «Жар» стадиони.
Ўзбекистон U-23 — Эрон U-23 1:0
Гол: Аббосбек Файзуллаев 47.
Ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги 2024 йил 15 апрелдан 3 майгача Қатарда бўлиб ўтади. Ушбу турнирда дастлабки 3 та ўринни олган терма жамоалар Париж олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади.




