platina.uz
Жамият

Бухорода автокран қулаши оқибатида икки киши қурбон бўлди

Ҳодиса шу йилнинг 5 сентябр куни юз бергани маълум қилинди.

Бухорода автокран қулаши оқибатида икки киши қурбон бўлди

Бухоро шаҳридаги кўп қаватли уй қурилишида ишлаётган фуқаролар автокран илгагидаги бункердан йиқилиб тушиши оқибатида вафот этди. Ҳодиса тасвирлари ижтимоий тармоқ ва ОАВда эълон қилинган.

Ҳодиса шу йилнинг 5 сентябр куни юз бергани маълум қилинди. Тафслотларга кўра, қурбонлар кўп қаватли уй қурилишида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келган фуқаролар — қашқадарёлик А.И. ҳамда Н.Қ. бўлган.

Бухоро вилоят прокуратурасига кўра, юк кўтариш учун мўлжалланган автокраннинг илгагига осилган бункерга кириб бинонинг 8-қавати фасад қисмини суваётган 21 ёшли фуқаролар автокран бункери бино деворига тегиб, илгаклари узилиши натижасида ерга йиқилиб, оғир тан жароҳати олган.

Улар Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг қайта жойлантириш бўлимида вафот этган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid