platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳига таъзия билдирди

Президент вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилагани айтилади.

Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳига таъзия билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳи Муҳаммад VIга таъзия мактуби йўллади.

Мактубда Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан ҳамдардлик билдирилган.

Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилагани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, Марокашда бугун 7.2 балли ҳалокатли зилзила содир бўлди, қурбонлари сони эса ортиб бормоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid