Зилзила қурбонлари сони 2 баравар кўпайди
AҚШ Геология хизмати зилзила кучини 6,8 магнитудага баҳолади.
Жаҳон
9 сентябрь 2023 йил
Марокашдаги зилзила қурбонлари сони икки баробарга ортиб, 632 кишига етди. Шунингдек, 329 киши эса жароҳат олди, дея хабар бермоқда Reuters мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланиб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марокашнинг Марракеш шаҳридан тахминан 70 км узоқликда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинганди.
Марокаш Геофизика маркази Aтлас тоғлари ҳудудида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлганини маълум қилди. AҚШ Геология хизмати зилзила кучини 6,8 магнитудага баҳолади.
Дастлаб ҳодиса оқибатида 296 киши ҳалок бўлгани маълум бўлганди.