Корхоналарни огоҳлантирмасдан электр таъминотидан узишга чек қўйилади
Ҳудудлардаги саноат корхоналари, аввало, энергия ресурслари таъминоти билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги айтиб ўтилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этишга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Унда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига чек қўйиш топшириғи берилди.
Йиғилишда ҳудудлардаги саноат корхоналари, аввало, энергия ресурслари таъминоти билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги айтиб ўтилди.
Шу муносабат билан Бош вазир бошчилигидаги комиссияга бир ой давомида барча ҳудудларга бориб:
- қўшимча ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, ойма-ой ҳудудларнинг энергия балансини ишлаб чиқиш;
- жорий йилда ишга тушадиган лойиҳаларни бирма-бир хатловдан ўтказиб, уларга зарур энергия ресурслари ажратишни назарда тутиш топширилди.
Телеграмда кузатиб боринг!