Путин ва Эрдўғон учрашувида асосий келишувга эришилмади
Эслатиб ўтамиз, 17 июл куни Россия Украина озиқ-овқат маҳсулотларини Қора денгиз портларидан хавфсиз экспорт қилиш имконини берувчи дон шартномасидан расман чиқди.
Бугун, 4 сентябр куни Россиянинг Сочи шаҳрида президент Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида учрашув бўлиб ўтди, аммо унда асосий масала, яъни Украинага оид дон шартномасини янгилаш масаласи ҳал этилмади.
“Россия қишлоқ хўжалиги экспорти бўйича барча келишувлар амалга ошиши билан биз “ғалла битими”ни қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқишга тайёрмиз”, деди Путин учрашувдан сўнг.
Россия президенти расмий Киевни гуманитар коридорлардан террорчилик хуружлари учун фойдаланганликда айблади, унинг иддаосича айни пайтда Россия дон йўлаги бўйлаб хавфсизликни таъминлаган.
Эслатиб ўтамиз, 17 июл куни Россия Украина озиқ-овқат маҳсулотларини Қора денгиз портларидан хавфсиз экспорт қилиш имконини берувчи дон шартномасидан расман чиқди ва юк ташиш хавфсизлиги кафолатларини бекор қилди. Шундан сўнг Россия ҳарбийлари Украина портларини бомбардимон қила бошлади.
Wall Street Journal дипломатлар ва таҳлилчиларига кўра, Эрдўғон “Азовстал” ҳимоячиларини Украинага қайтариб, Швециянинг НАТОга киришини маъқуллаб, Россия расмийларини “ғазаблантирган”, натижада дон шартномаси узайтирилмай қолган.
Эслатиб ўтамиз, Эрдўғон ва Путин учрашуви икки соатдан ошиқ давом этди. Унда Украина ва Сурия уруши, шунингдек, асирлар масаласи ҳам кўриб чиқилгани айтилмоқда.