platina.uz
Жамият

Минг йилликлардан "пичирловчи" ноёб ёдгорликлар маскани — Адияман

1987 йили ЮНEСКО томонидан “Жаҳон Маданий Мероси” рўйхатига киритилган Намруд тоғи ва атрофидаги ҳайбатли мозор тепалиги, Онадўли тупроқларидаги 18 та жойдан биридир.

Минг йилликлардан "пичирловчи" ноёб ёдгорликлар маскани — Адияман

Тарих давомида кўплаб цивилизация ва маданиятларни ўз ичига олган бу қадимий шаҳар сизга ўтмишдан кўп сирларни «пичирлайди». Асрлар давомида улуғворлиги билан бутун дунё эътиборини ўзига тортган Намруд тоғининг «тангрилар ва қироллар” номли ҳайкалларини кўриш, ўзининг табиий гўзаллиги билан ЮНEСКО томонидан Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ушбу шаҳарнинг афсунига тушишни истасангиз Адияманга ташриф буюринг!

Адияман Намруд тоғи қуёш чиқишида ҳам, ботишида ҳам беқиёс бўлиб, сизни лол қолдириш учун қулоғингизга пичирлаган қадимги ҳайкаллари сизни ҳайратда қолдиради.

Коммагена цивилизациясининг инсониятга туҳфаси бўлган Адиямандаги муҳташам «тангрилар ва қироллар” ҳайкаллари билан бутун дунёнинг диққат марказига айланган Намруд тоғи ҳар йили меҳмонларига ранг қўшмоқда.

Минг йилликлардан "пичирловчи" ноёб ёдгорликлар маскани — Адияман

1987 йили ЮНEСКО томонидан “Жаҳон Маданий Мероси” рўйхатига киритилган Намруд тоғи ва атрофидаги ҳайбатли мозор тепалиги, Онадўли тупроқларидаги 18 та жойдан биридир.

1988 йилда Миллий боғ деб эълон қилинган минтақа Туризм Ёзувчилари ва Журналистлари Халқаро Федерацияси FIJET томонидан Туризм Оскари деб қабул қилинган “Олтин олма” мукофотига лойиқ деб топилди.

Зевс, Аполлон, Геракл, унумдорлик ва омадни ифодаловчи маъбуда Комагене ва бутун жасорати билан қирол Антиох. Улар “худонинг элчиси” бургут ва қудрат рамзи бўлмиш Арслон ҳимоясида минг йиллар давомида ўзларининг бутун шуҳрати билан тикилиб келмоқдалар.

Намруд тоғи

Намруд тоғи харобалари Адияманнинг Кахта тумани чегараларида жойлашган. Коммагена қироли Антиох I томонидан 2206 метр баландликдаги Намруд тоғи этагида худолар ва аждодларга миннатдорчилик билдириш мақсадида қурилган қабрлар ва монументал ҳайкаллар эллинистик даврнинг ажойиб намуналаридир. Монументал ҳайкаллар шарқ, ғарбий ва шимолий террасаларда тарқалган. Яхши сақланган гигант ҳайкаллар оҳактош ва қумтош блокларидан ясалган бўлиб, баландлиги 8-10 метрни ташкил қилади.

Минг йилликлардан "пичирловчи" ноёб ёдгорликлар маскани — Адияман

Намруд тоғи

Намруд тоғи некрополи

Дастлабки баландлиги 55 метр бўлсада, табиат ва инсонлар таъсирида юзлаб йиллар давомида некрополнинг баландлиги 50 метргача пасайган. Умумий ҳажми 30 минг куб метр бўлган ўйма тошларнинг некропол устига қўйиш натижасида ҳосил бўлган. Маълумки, некропол Коммагена қироли Антиох I га тегишли мақбарадир. Минг йилликлардан "пичирловчи" ноёб ёдгорликлар маскани — Адияман

Намруд тоғи некрополи

Перре қадимий шаҳри

Шаҳар марказидан 3 километр шимолда жойлашган Перре, қадимги манбаларда Мe’аrаth Gazze Poron, Месопотамияда эса Пирин ва Перин деб аталган. Шаҳар Коммагена қироллигининг бешта йирик шаҳарларидан бири (милоддан аввалги 163 - милоддан аввалги 72 йиллар). Малатя (Мelitene) ва Коммагенанинг пойтахти Самсат (Samosata) ни боғлайдиган йўлда бўлиши шаҳарнинг геосиёсий аҳамиятини оширади.

Минг йилликлардан "пичирловчи" ноёб ёдгорликлар маскани — Адияман

Перре қадимий шаҳри

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid