platina.uz
Жамият

Газ етказишда кунлик режага ўтилгани қисман тасдиқланди

Бунда етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги шартнома асос қилиб кўрсатилди.

Газ етказишда кунлик режага ўтилгани қисман тасдиқланди

Энергетика вазирлиги газ етказиб беришда кунлик режага ўтилганини қисман тасдиқлади. Бунда етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги шартнома асос қилиб кўрсатилди.

Айтилишича, табиий газ баланси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январда “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори (2-илова) билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”га мувофиқ ишлаб чиқилади ва шу асосда ресурслар ҳамда тақсимот баланси шакллантирилади.

Бугунги кунда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан 1 173 та АГТКШга 2023-йилнинг 8 ойида 2,5 млрд куб метр табиий газ етказиб берилган. Бу миқдор ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 106 млн куб метр кўпдир.

Бундан ташқари, табиий газ етказиб беришда газ қувурларининг гидравлик ўтказувчанлигидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб асосида соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик газ ҳажмлар белгиланади. Мазкур белгиланган газ ҳажмлари эса истеъмолчилар билан тузиладиган шартномаларда кўрсатиб ўтилган бўлиб, истеъмолчиларнинг буюртмаси асосида шакллантирилади.

Шунингдек, истеъмолчилар қўшимча газ ҳажми хариди юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарорида кўрсатилган тартиб бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Бунда газ таъминоти ташкилотлари табиий газ ресурслари ва газни тақсимлашнинг тасдиқланган балансига мувофиқ ажратилган ҳажмлардан келиб чиқиб, буюртмаларни қайта кўриб чиқишга ҳақлидир.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid