Сентябрда ўзбек-қирғиз чегарасида яна бир нечта ўтказиш пунктлари очилади
Тез орада Хонобод-Бек-Обод чегара ўтказиш пункти фаолияти ҳам тикланиши маълум қилинган.
Айни дақиқаларда Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Қирғизистон билан чегара пости очилди, бундан ташқари сентябр ойида яна бир нечта ўтказиш пунктлари очилади. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги маълумот берди.
Ўтказиш пункти Аравон ва Марҳамат туманларини ўзаро боғлайди.
Тез орада Хонобод-Бек-Обод чегара ўтказиш пункти фаолияти ҳам тикланиши маълум қилинган. Бундан ташқари Қорасув ва Кара-Багиш пункти ҳам очилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарани делимитация ва демаркация қилиш тугагандан сўнг 6-7 тадан ўтказиш пунктларини очиши маълум бўлганди.
Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2022 йил охирида парламентдаги чиқишида маълум қилган.