platina.uz
Жамият

Бош прокурор ўринбосарига янги вазифа юклатилди

У 1990 йилда Харков юридик институтини тамомлаган.

Бош прокурор ўринбосарига янги вазифа юклатилди

Бош прокурор ўринбосари Самадов Салом Исматовичга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи лавозимини вақтинча бажариш юклатилди.

Салом Самадов шу йилнинг феврал ойида Қашқадарё вилояти прокурори лавозимидан Бош прокурор ўринбосарлигига тайинланганди.

Салом Самадов 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харков юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Файзулло Хўжаев тумани прокуратурасида бошлаган. Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон прокурори, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid