Ўзбекистон Туркманистондан 2 млрд. куб газ импорт қилади
Вазирнинг айтишича, бу ҳали фақат бошланиши.
Ўзбекистон ва Туркманистон йилига 2 млрд. куб метргача табиий газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзолади.
Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ОАВга берган интевюсидан маълум қилди.
"4 август куни бўлиб Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари учрашувида тарихий келишувларга эрилишилди. Жумладан, президентларимиз кўмагида туркман газини Ўзбекистонга экспорт қилиш бўйича келишиб олинди. "Туркмангаз" ва "UzGasTrade" ўртасида қисқа муддатли шартнома имзоланди", дейди Мирзамаҳмудов.
Вазирнинг айтишича, бу ҳали фақат бошланиши. Келажакда соҳада ҳамкорлик кучайтирилиб, кўп йиллик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Мирзамаҳмудовнинг таъкидлашича, экспорт қилинаётган газ тўлиқ аҳоли, машиналар ва саноат истеъмолига йўналтирилади.