Пригожин атрофидаги хабарлар: "Росавиация" унинг ўлганини айтди
Вазиятга АҚШ президенти Жо Байден ҳам муносабат билдирган.
"Росавиация" маълумотига кўра, ҳалокатга учраган самолёт бортида "Вагнер" ҳарбийлари раҳбарлари Евгений Пригожин ва Дмитрий Уткин бўлган.
"Росавиация" йўловчиларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди:
- Сергей Пропустин
- Макарян Евгений
- Тотмин Aлександр
- Чекалов Валерий
- Уткин Дмитрий
- Матусеев Николай
- Пригожин Евгений
Ва экипаж аъзолари:
- Левшин Aлексей, қўмондон
— Каримов Рустам, иккинчи учувчи
— Распопова Кристина, стюардесса.
Ушбу ўн кишидан ҳеч ким тирик қолмаган.
Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Россиянинг Твер вилоятида Пригожинга тегишли самолёт ҳалокатга учраганди. Қатор манбалар, жумладан давлат телеканаллари Пригожиннинг ўлимини тасдиқлаган. Пригожин 24 июн куни Россияда қўзғолон кўтариб омма эътиборига тушганди.
Вазиятга АҚШ президенти Жо Байден ҳам муносабат билдирган. У бу воқеадан ҳайратда эмаслигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Украина президенти девони мансабдори Михаил Подоляк "Пригожин Путиннинг ваъдасига ишонгандаёқ ўлимга маҳкум этилганини" билдирди.