Пригожин учган самолёт ҳалокатга учради
Маълумотларга кўра, уч учувчи ва етти йўловчи ҳалок бўлган.
Жаҳон
23 август 2023 йил
Россиянинг Твер вилоятида бортида "Вагнер" ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожин бўлгани айтилаётган хусусий самолёт ҳалокатга учради.
"Росавиация"га кўра, Пригожин йўловчилар рўйхатида бўлган. Унинг аниқ ўлгани ҳақида маълумот йўқ.
Маълумотларга кўра, уч учувчи ва етти йўловчи ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз. Евгений Пригожин шу йилнинг 24 июнь куни исён кўтариб, жангчилари билан Москвага юриш қилганди. Аммо ўша куннинг ўзидаёқ Беларус раҳбари Александр Лукашенко воситачилигида қўзғолон тўхтатилди.