Ўзбекистон сўнгги вақтларда четга жуда кўп олтин сотмоқда

Шунингдек, 2023 йилнинг январь-июль ойларида ташқи савдо айланмаси 34,9 млрд АҚШ долларидан ошди.

Иқтисод
23 август 2023 йил
Ўзбекистон сўнгги вақтларда четга жуда кўп олтин сотмоқда

Июль ойининг ўзида Ўзбекистон 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Йил бошидан бери олтиннинг четга сотуви 5,6 млрд долларга етди. Бу 2022 йилнинг шу пайти билан солиштирилганда 2,1 баробар кўп.

Бу ҳақда Статистика агентлиги тақдим этган маълумотда айтилади. 

Қайд этиш жоизки, 2021 ва 2022 йилларда 4,1 млрд долларлик олтин сотилганди. 

Шунингдек, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 34,9 млрд АҚШ долларидан ошди. Бунда экспорт 14,9 млрд долларни, импорт эса 20 млрд долларни ташкил этган. Кўриниб турганидек, импорт ҳажми анча кўп. 

Асосий хорижий ҳамкорлар Хитой, Россия ва Қозоғистон бўлиб қолмоқда. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+