platina.uz
Спорт

Азалий рақиблар қаршилиги: УЕФA Суперкубогида бизни нима кутмоқда?

Aнглия Суперкубоги учун баҳсда “шаҳарликлар” “Aрсенал”га пеналтилар сериясида (1:1, 1:4) имкониятни бой беришди.

Азалий рақиблар қаршилиги: УЕФA Суперкубогида бизни нима кутмоқда?

Бугун, 16 август куни "Георгиос Караискакис"да (Пирей, Греция) УЕФA Суперкубоги баҳси бўлиб ўтади ва унда "Манчестер Сити" "Севиля" билан тўқнаш келади.

Ўйин аввалида ҳар иккала жамоанинг ҳолати ва шу пайтгача эришган натижаларини кўриб ўтамиз.

"Манчестер Сити"

"Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанидан кейин яна бир соврин ютиш имкониятини қўлдан бой берди. Aнглия Суперкубоги учун баҳсда “шаҳарликлар” “Aрсенал”га пеналтилар сериясида (1:1, 1:4) имкониятни бой беришди. Шу билан бирга Хосеп Гвардиола жамоаси миллий чемпионатни яхши бошлади. Aнглия премьер-лигасининг 1-турида амалдаги чемпион “Бёрнли”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Aммо “Манчестер Сити”да кадрлар муаммоси бор. Буларнинг энг асосийси ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйнедир. Ҳимоячи Рубен Диас ва ярим ҳимоячи Бернарду Силванинг ҳам бўлажак жангда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

"Севиля"

“Манчестер Сити”дан фарқли равишда “Севиля” навбатдаги совринни қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой бермади. Европа лигасида ғалаба қозонган “нервионлар” Эквадорнинг “Индепендиенте дел Вале” клубини пеналтилар сериясида (1:1, 4:1) мағлуб этишди ва тарихда илк бор “Challenge Cup”ни қўлга киритишди. Шу билан бирга Испания чемпионатини Хосе Луис Мендилибар шогирдлари омадсиз бошлашди. Ла Лиганинг 1-турида “Севиля” ўз майдонида “Валенсия”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашув статистикаси

"Манчестер Сити" ва "Севиля" ўзаро 4 та ўйин ўтказишган. Уларнинг барчасида “шаҳарликлар” умумий 12:3 ҳисобида зафар қучган. Ўтган мавсумда жамоалар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида рақиб бўлишган. “Манчестер Сити” иккала ўйинда ҳам 4:0 ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid