platina.uz

Тошкент вилояти гўшт етиштириш бўйича Қашқадарёдан ўзиб кетди

2022 йилда Қашқадарё вилоятида 315,7 минг тонна гўшт етиштирилганди.

Иқтисод
15 август 2023 йил
Тошкент вилояти гўшт етиштириш бўйича Қашқадарёдан ўзиб кетди

Тошкент вилояти гўшт етиштириш ҳажми бўйича Қашқадарё вилоятидан ўзиб, республикада биринчи ўринни эгаллади. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,8 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида гўшт етиштириш ҳажми:

— Тошкент вилояти – 153,3 минг тонна

— Қашқадарё вилояти – 146,5 минг тонна

— Самарқанд вилояти – 145,1 минг тонна

— Бухоро вилояти – 134 минг тонна

— Хоразм вилояти – 97,2 минг тонна

— Жиззах вилояти – 92,5 минг тонна

— Сурхондарё вилояти – 91,8 минг тонна

— Фарғона вилояти – 88,9 минг тонна

— Навоий вилояти – 81,4 минг тонна

— Андижон вилояти – 81,1 минг тонна

— Наманган вилояти – 79,2 минг тонна

— Қорақалпоғистон Р. – 41,9 минг тонна

— Сирдарё вилояти – 34,6 минг тонна

Таъкидлаш жоизки, 2022 йилда Қашқадарё вилоятида 315,7 минг тонна гўшт етиштирилганди (1-ўрин). Тошкент вилоятида эса ўтган йили 283 минг тоннадан зиёд маҳсулот олинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+