platina.uz
Жамият

Фарғонадаги туман ва шаҳарга янги ҳокимлар тайинланди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида 27 июль кунги йиғилишда Марғилон шаҳрининг аввалги ҳокими Адҳам Зиявитдиновни ишдан олганди.

Фарғонадаги туман ва шаҳарга янги ҳокимлар тайинланди

Фарғонадаги икки ҳудудга янги ҳокимлар тайинланди.

Шукуруллохон Нисбатхонов Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида 27 июль кунги йиғилишда Марғилон шаҳрининг аввалги ҳокими Адҳам Зиявитдиновни ишдан олганди.

Баҳодир Холиқов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

Риштон туманига 2019 йил июлидан буён раҳбарлик қилган Суҳфонжон Солиев 2023 йил июл ойи охирида президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ўтказилган йиғилишда ишдан олинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid