Алишер Шодмонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига қайтди

У 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келаётганди. 

Жамият
12 август 2023 йил
Алишер Шодмонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига қайтди

Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Алишер Қаюмович Шодмонов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Алишер Шодмонов 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2009-2010 йилларда Андижон давлат тиббиёт институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, 2010-2015 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори лавозимларида меҳнат қилган.

2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси депутати, қўмита раиси бўлган. 2017-2020 йилларда Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.

У 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда. 
 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+