Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасига кўра,  электрон сигарета ва тамаки қиздириш тизимлари тақиқланади. 

Жамият
12 апрель, 17:30
Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда электрон сигареталар ва IQOSлар тақиқланиши мумкин. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини (IQOS) муомаласини тақиқлаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ушбу маҳсулотлар муомаласини тақиқлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Ҳужжатда айтилишича, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталарга қизиқиш тез суръатларда ортмоқда, хусусан, 26,6 минг ўғил болалар ва 8,6 минг қиз болалар чекишга мойил.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2021–2023 йилларда Ўзбекистонга 28,5 миллион долларлик 5,4 миллион дона электрон сигарет қонуний йўл билан олиб кирилиб, яна 11,8 миллиард сўмга яқин мол ноқонуний равишда олиб киришга уринилган.

Мониторинг шуни кўрсатдики, ўсмирлар ва ёшлар катталарга қараганда электрон сигаретлардан уч баравар кўпроқ фойдаланишади. Мактаб ўқувчилари чекишга мойил - 26,6 минг ўғил ва 8,6 минг қиз. Ва чора кўрилмаса, келажакда ҳар бешинчи (20 фоиз) ўзбекистонлик ёш никотиндан азият чекади.

Мактаб ва жамоат жойларида ўтказилган рейдларда ўқувчилардан олинган электрон сигареталар сони йилдан-йилга тобора ошиб бормоқда. 2019 йилда 6 та ҳолат, 2020 йилда – 27 та, 2021 йилда – 31 та, 2022 йилда - 856 та, 2023 йилда – 1040 та аниқланган.

 Агар зарур чоралар кўрилмаса, келгусида ёш авлоднинг ҳар бешинчиси (20 фоиз) никотинга қарамликдан азият чекади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+