Икки ҳудудда ноқонуний тамаки савдосининг йирик айланмасига чек қўйилди
Урганчда фуқаро 1 000 қути “ESSE CHANGE” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро И.М.га 45 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдолари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳри бўлими ходимлари томонидан Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Б.И. (муқаддам судланган) 1 000 қути “ESSE CHANGE” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро И.М.га 45 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Сардоба туман бўлими ходимлари томонидан Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Қ.Б. фуқаро Т.Ў.га 256 дона электрон ва 260 қути “ESSE CHANGE” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 4 900 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.





