Нега сигаретга ўрганиб қоламиз?
Тамаки ҳар йили 8 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлади, шу жумладан, сигарет чекмайдиган 1,3 миллион аҳолининг ҳам.
31 май – Бутунжаҳон кашандаликка қарши кураш куни. Тамаки ҳар йили 8 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлади, шу жумладан, сигарет чекмайдиган 1,3 миллион аҳолининг ҳам. Дунёдаги 1,3 миллиард тамаки истеъмолчисининг қарийб 80 фоизи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда яшайди.
2020 йилда дунё аҳолисининг 22,3 фоизи тамаки истеъмол қилгани аниқланган: эркакларнинг 36,7 фоизи ва аёлларнинг 7,8 фоизи.
Тамаки эпидемиясини бартараф этиш учун ЖССТга аъзо давлатлар 2003 йилда ЖССТнинг Тамаки назорати бўйича доиравий конвенциясини қабул қилдилар. Ҳозирда 182 давлат ушбу шартнома иштирокчилари ҳисобланади.
Тамаки эпидемияси бутун дунё бўйлаб ҳар йили 8 миллиондан ортиқ одамни ўлдирадиган энг катта таҳдидларидан биридир. Ушбу ўлимларнинг 1,3 миллионга яқини чекмайдиганларнинг тамаки тутунига дучор бўлишлари натижасида юз беради.
Тамаки истеъмолининг барча шакллари зарарли ва тамаки таъсирининг хавфсиз даражаси йўқ. Сигарет чекиш бутун дунё бўйлаб тамаки истеъмол қилишнинг энг кенг тарқалган шаклидир. Бошқа тамаки маҳсулотларига сув қувурли тамаки, пуролар, сигариллолар, иситиладиган тамаки, қўлбола тамаки, қувурли тамаки, бидис, кретекс ва тутунсиз тамаки маҳсулотлари киради.
Дунё бўйлаб 1,3 миллиард тамаки истеъмолчисининг қарийб 80 фоизи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда яшайди. Тамаки истеъмоли озиқ-овқат ва бошпана каби асосий эҳтиёжларга сарфланадиган пулни тамакига йўналтириш орқали қашшоқликка ҳисса қўшади. Бундай сарф-харажатларни чеклаш эса қийин.
Электрон сигареталардан фойдаланиш халқ тилида “вейпинг” деб аталади. Электрон сигарет, одатда, никотин ва бошқа заҳарли моддаларни ўз ичига олади, уларнинг тутуни чекмайдиган инсонлар учун ҳам жуда хавфли. Шунингдек, юрак касалликлари ва ўпка касалликлари хавфини оширади. Никотин инсонни ўзига қарам қилиб қўядиган модда бўлиб, ҳомиладор аёлларга салбий таъсир кўрсатади ва болада мия ривожланишига зарар етказади.
Бутунжаҳон тамакига қарши кураш куни бўлгани учун Platina.uz психиатр-нарколог Набижон Акбаров билан мавзу ҳақида суҳбатлашди.