Экопартия тамаки маҳсулотларига қўшимча экологик солиқ жорий этиш ташаббусини билдирди

Бундан мақсад чекмайдиганларни ва атроф-муҳитни тамаки чекиш туфайли атрофга етказилаётган зарарлар таъсиридан ҳимоя қилишдир.

Сайлов-2024
21 сентябрь, 19:42
Экопартия тамаки маҳсулотларига қўшимча экологик солиқ жорий этиш ташаббусини билдирди

Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан Ўзбекистон Экологик партияси томонидан тамаки маҳсулотларига қўшимча экологик солиқ жорий этиш дастурий вазифасининг илгари суриляпти.

Тамаки чекиш муаммоси йилдан-йилга глобал тус олмоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозирда дунёдаги 7,5 миллиарддан ортиқ аҳоли орасида 1 миллиардга яқин чекувчилар бор. Таҳлилларга кўра, ҳар йили тамаки истеъмолчилари 5,7 миллиард сигарет чекади ва тахминан 1 миллион тонна сигарет қолдиғини ташлайди. Шундан келиб чиққан ҳолда бунга қарши курашиш борасида турли мамлакатлар томонидан кураш олиб борилмоқда.

Тамаки маҳсулотларини чеклаш, юқори ставкали солиқлар қўллаш, қўшимча солиқлар жорий этиш чоралари амалиётга татбиқ этилмоқда. Бундан кўзланган мақсад чекмайдиганларни ва атроф-муҳитни тамаки чекиш туфайли атрофга етказилаётган зарарлар таъсиридан ҳимоя қилиш билан изоҳланади.

Ўзбекистонда тамаки солиқларини жорий этиш нафақат давлатнинг соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳасидаги ислоҳотларини қўллаб-қувватлайди, балки мамлакатимизнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланишга қаратилган "яшил" сиёсатини ҳам мустаҳкамлайди.

Хорижий тажрибага назар ташланса, Австралияда 2010 йилдан 2020 йилгача ўтказилган тадқиқотлар натижасида тамаки солиқларининг оширилиши натижасида чекиш даражаси 12 фоиз камайгани аён бўлади. Бу чора соғлиқни сақлашга йўналтириладиган харажатларнинг камайишига ва аҳолининг умумий саломатлиги яхшиланишига олиб келган.

Маълумот ўрнида бир дона сигарет чекилганда атроф-муҳит 70 мг кукун ва 25 мг карбооксид билан заҳарланар экан. Тамаки чекилган хонада бир ярим соат турган чекмайдиган кишининг қонида никотин миқдори етти баробар ортади. Тонналаб чиқадиган сигарет қолдиқлари атроф-муҳитни, одамлар саломатлигини йиллар давомида заҳарлаб туради.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+