Шавкат Умрзоқов "Махсустранс" раҳбарини жазога тортди
Бу бўйича пойтахт ҳокимининг фармойиши эълон қилинди.
Жамият
9 август 2023 йил
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқовнинг фармойиши билан "Махсустранс" раҳбари Камолиддин Набиевга ҳайфсан интизомий жазоси берилди.
Бунга унинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича топшириқлар ижросида сусткашликка йўл қўйгани сабаб қилиб келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча 8 август куни пойтахт ҳокимининг қарори билан Тошкент шаҳридаги қабристонларда қабр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари белгиланганди.