platina.uz

Прокуратура тизимида муҳим тайинловлар амалга оширилди

Шунингдек,  қатор вилоятларда прокурорлар ўзгарди. 

Жамият
9 август 2023 йил
Прокуратура тизимида муҳим тайинловлар амалга оширилди

Прокуратура тизимида муҳим тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, Адлия катта маслаҳатчиси Икром Наримов Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди.

Шерзод Тўхтабоев бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Жаҳонгир Ҳатамов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти прокурори эди.

Умирбек Мадрахимов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Маруфхон Ходжаев Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Муродқосим Эшназаров Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+