Мирзиёев ва Путин нималарни муҳокама қилгани маълум бўлди
Икки давлат раҳбарлари ўртасида 9 август куни телефон орқали мулоқот ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия раҳбари Владимир Путин билан 9 август куни ўтказилган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва фаол гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки мамлакат етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқиб, яқин муддатларда қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини, Ўзбекистон-Россия ҳудудлар, таълим ва медиа форумларини ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар, дейилади матбуот хабарида.
Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилган.
Аввалроқ, 24 июл куни Путин Шавкат Мирзиёевни туғилгани куни билан табриклаганди.




