”Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”га директор тайинланди
Тайинлов Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 7 августдаги тегишли қарорига кўра амалга оширилган.
Жамият
7 август 2023 йил

Одилов Давронжон Қобилжонович Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари - ”Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” директори лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.
Тайинлов Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 7 августдаги тегишли қарорига кўра амалга оширилган.
Даврон Одилов 2021 йил январдан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири биринчи ўринбосари, сўнгра вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.