platina.uz
Жамият

Тошкентдаги "маска-шоу" сабаби айтилди

Жиноят иши якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши таъкидланган.

Тошкентдаги "маска-шоу" сабаби айтилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда жойлашган тўлов компаниялардан бирига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари киргани ва компаниянинг бир нечта ходимларини ҳибсга олганлиги ҳақида хабар берилди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида фуқароларнинг пластик карталаридан 12 миллиард сўм миқдоридаги пулларнинг ўғирланганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) билан жиноят иши тергов қилинмоқда. Жиноятни тўлиқ фош қилиш ва жиноят учун жазо муқаррарлиги принсипини таъминлаш, фуқароларга етказилган моддий зарарни қоплатиш чораларини кўриш мақсадида бир қатор тергов-тезкор ҳаракатлар олиб борилмоқда. Тергов жараёнида пластик карталардаги пуллар турли тўлов тизимлари орқали хорижий давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган, дейилади хабарда.

Мазкур жиноят иши доирасида пойтахтдаги тўлов тизими компанияларидан бирида текширув ўтказилган. Текширув жараёнида ҳеч ким ҳибсга олинмаган, компания масъул ходимларидан ҳолат юзасидан тушунтириш олинган.

Жиноят иши якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши таъкидланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid